Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Соғлом оила шиори остида “Отам, онам ва мен - спортчи оила” спорт ўйинлари мусобақаси
31 Jul 2018

2018 йил 31 июль куни Урганч шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактаби спорт залида “Соғлом оила” шиори остида “Отам, онам ва мен - спортчи оила” спорт ўйинлари мусобақасининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мусобақанинг ҳудудий финал босқичида туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар 30-45 ёшгача бўлган ота ва оналар, уларнинг 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари билан иштирок қилдилар. Ҳар бир жамоа (оила) таркиби 4 нафар (ота, она ва 2 нафар фарзанд) оилавий спорт ўйини мусобақасида иштирок этадилар. 24 нафар 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ҳамда 24 нафар 30-45 ёшгача бўлган эр ва хотиндан иборат оилалар ўртасида ўтказилди. Мусобақа “Тўсиқлар ошиш” эстафетаси, “Ким чаққон ва мерган”, “Моҳир хужумчи (форвард)”, “Арқон тортиш”, “Ким эпчил ўйини”, “Ким чаққон эстафетаси”, “Дартц” каби 7 та шарт бўйича ўтказилади.

отам онам3.JPG

 Оилавий бахсларда 1-ўринни Янгиариқ тумани “Жалоил” маҳалласидан Хожиевлар оиласи, 2-ўринни Шовот тумани “Моноқ” маҳалласидан Саъдуллаевлар оиласи, 3-ўринни Гурлан тумани “Тозаёрғон” маҳалласидан Хайитметовлар оиласи эгаллаб мусобақа ғолибига айландилар.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок қилган қатнашчилар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг эсдалик совғалари, дипломларва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар
отам онам 2.JPG
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 32

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech