Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Маҳалламиз бадминтончилари” мусобақаси ўтказилди
27 Jul 2018

Бадминтон бўйича “Маҳалламиз бадминтончилари”, мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди

Мусобақани ташкил этшнинг асосий мақсади мамлакатимизда бадминтон спорт турини янада кенгроқ тарғиб этиш ва оммалаштириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини самарали ташкил этиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш оилалар ўртасида ҳамжиҳатлик ва иноқликни янада кучайтиришдан иборат. бадминтон2.JPG

Mусобақанинг финал босқичи жорий йил 27 июль куни Урганч шаҳридаги Бадминтон маркази спорт залида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар, ҳамда 30 ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида ўтказилди. Вилоят босқичида туман (шаҳар) лар биринчилигида ғолиб бўлган 12 та ёш оилалар, 24 нафар 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар иштирок қилдилар.

Оилалар ўртасида муросасиз кечган бахсларда Хонқа тумани “Истиқлол” маҳалласидан Назуровлар оиласи фахрли 1-ўринни, Урганч шаҳар “Байналминалчи” маҳалласидан Мадримовлар оиласи 2-ўринни, Хазарасп тумани “Пичоқчи” маҳалласидан Яқубовлар оиласи 3-ўринни эгалладилар. 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги бахсларда Урганч шаҳар “Гулзор” маҳалласидан Исмоилов Жавохир фахрли    1-ўринни, Гурлан тумани “Мададкор” маҳалласидан Раҳимбоев Отабек 2-ўринни, Хива шаҳар “Шиҳлар” маҳалласидан Азадов Шохжахон 3-ўринни эгаллашди. 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида эса Урганч шаҳар “”Машъал” маҳалласидан Машарипова Азиза фахрли биринчи ўринни, Хонқа тумани “Истиқлол” маҳалласидан Қуронбоева Дилнура 2-ўринни, Янгаириқ тумани “Янгиариқ” маҳалласидан Жуманазарова Анабиби 3-ўринни қўлга киритиб мусобақа ғолибларига айланишди.

бадмитон1.JPG

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти кенгашнинг эсталик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 34

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech